2025 йил 26-27 июнь кунлари Нукус шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ҳамкорлигида ҳудудий «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари мутахассислари учун тренинг ўтказилди.
Тренинг мақсади – ногиронлиги бўлган хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига жавобан мувофиқлаштирилган ва инклюзив хизматлар кўрсатиш бўйича мутахассислар малакасини ошириш.
Тренинг давомида:
– Гендер зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;
– Давлат хизматларидан самарали фойдаланиш;
– Кейс-менежмент ва индивидуал ёндашув;
– Инклюзив ва гендер сезгир мулоқот олиб бориш;
– Қўллаб-қувватловчи муҳит яратиш каби йўналишларда амалий кўникмалар шакллантирилмоқда.
Мазкур тренинг мутахассислар малакасини ошириш билан бирга, ижтимоий ҳимоя соҳасида тенг ҳуқуқли, инклюзив ва самарали хизматлар кўрсатишга хизмат қилади.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий