Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоқ академик лицейи ва Нукус шаҳридаги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида ёш авлодни касбга йўналтириш мақсадида «Очиқ эшиклар куни» тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбир «Ёшларга шериклик» дастури доирасида, оталиқ ва ҳомийлик асосида тарбияланаётган етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ташкил этилди.
Тадбирда масъуллар томонидан таълим муассасаларига қабул қилиш тартиблари, яратилган шарт-шароитлар ва ўқув жараёнлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Иштирокчилар ўқув даргоҳларида мавжуд имкониятлар, хусусан, замонавий электрон кутубхона, «Жасорат» музейи ва бошқа таълим объектлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.
Тадбир якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда келгусидаги таълим йўналишини танлашда фойдали ва муҳим маълумотларга эга бўлишди.
Бундай тадбирлар ёш авлоднинг келажакда тўғри касб танлашига, ватанпарварлик руҳида тарбия топишига ва маънавий-ахлоқий қийматларни англаб етишига хизмат қилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги
Манба: KKNEWS.uz – Қорақапоғистон матбуот агентлиги Расмий веб-сайти
Отправить комментарий
Отправить комментарий