Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи С.Данияров, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг “Мурожаатлар билан ишлаш” бўлими бошлиғи З.Ҳамрохўжаевалар кириш сўзи билан бошлаб берди.

Улар ўз сўзида семинар-коучинг мақсади, ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги қабул қилинган қарорлар бўйича айтиб ўтди.

Шундан сўнг дастурга асосан фуқароларга энг аввало Ўзбекистон Республикаси Президент қарори асосида муҳтож оилаларга газ ва электр энергияси учун тўланадиган компенсация бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарманинг сектор бошлиғи Н.Ғаниев томонидан тушунтиришлар берилди.

Фуқаролар савол-жавоблар орқали компенсация ҳақида олган маълумотларини мустаҳкамлади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси