Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сонли – “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда ёрдамга муҳтож аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, жойлардаги масъул ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.

Семинарларда қарорнинг мақсад ва вазифалари, аҳолини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимидаги янгиликлар кенг жамоатчиликка тушунтирилди.

Тадбирлар манзилли ва тизимли равишда барча туман (шаҳар) ларни қамраб олган ҳолда давом эттирилади. Шундай чора-тадбирлар орқали аҳолини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари амалий ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси