Давлатимиз раҳбарининг шу йил 3 февралдаги “Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилиши белгиланган.

Ушбу қарор ижроси доирасида Нукус шаҳридаги «Болажон» ва Чимбой туманида жойлашган «Chimbay city baby» мактабгача таълим ташкилотида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан кундузги парвариш хизмати ташкил этилди. Янги гуруҳларга ногиронлиги бўлган 22 нафар бола қамраб олинди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ташаббус «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури ижросини таъминлаш, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали оилаларнинг меҳнат қилиш имкониятини чекловчи сабабларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

ЎзА фотомухбири
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар.

Манба: UZA.uz