2025 йил 27 июнь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети “Маданият саройи”да Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан "Инсон – инсонга кўмакчи" мавзусида семинар-коучинг ўтказилди.

Дастлаб меҳмонлар бошқармага қарашли:

– "Мурувват" интернат уйлари;

– Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари;

– Мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тайёрланган маҳсулотлар ва ҳунармандчилик ишлари кўргазмаси билан танишди.

Ушбу кўргазма иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, ижтимоий ҳимоя муассасаларида амалга оширилаётган ижобий ишларнинг амалдаги натижасини кўрсатди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси