Мамлакатимиз фуқароларини Автомототранспорт воситаларини бошқаришда амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган Қорақалпоғистон Республикаси имтиҳон маркази ва "Autodriver Study"МЧЖ ўзгача ўрнига эга.
Шу тариқа ногиронлиги бўлган шахсларнинг имтиҳон марказида мустақил ҳаракатланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18-июль 2024-йилдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”да ПҚ-266-сонли қарор асосида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан жамият жамоатчилик назорати ўтказилди.
Жорий йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Ж.Нарбаев томонидан Қорақалпоғистон Республикаси имтиҳон маркази ва"Autodriver Study" МЧЖларнинг инфратузилма объекти бинога кириш қисми, бино йўлаклари, 27 киши учун мўлжалланган кутиш ўриндиқлари мавжудлиги, назарий имтиҳон олиш зали, имтиҳон кабинасидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Ундан ташқари марказнинг "Автодром" – ҳайдовчиларни тайёрлаш ва имтиҳондан ўтказишга мўлжалланган ўқув-машқ майдони, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус қўл бошқаруви ўрнатил автомашина ва ташқи ҳожатхонасини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослашганлиги бўйича яратилган шароитлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.
Бундан асосий мақсад – ногиронлиги бўлган шахслар учун марказда тўсиқсиз муҳитни таъминлаш бўйича мавжуд инфратузилма, махсус пандуслар, ўқув хоналарнинг қулайлиги ва ўқитувчиларнинг ўқитиш методикаси ва бошқа имкониятлар ўрганилди.
Ўрганишлар натижалари кўра Қорақалпоғистон Республикаси имтиҳон маркази ва "Autodriver Study" МЧЖ маъмуриятларига Нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни берилди.
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан ўтказилган жамоатчилик назорати борасида ажабланарлиси шундаки, Республикамиз бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус Авто ўқув маркази йўқлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мутасадди раҳбарларимиз инобатга олган ҳолда махсус марказларни ташкил қилиб, давлатимиз тараққиёти учун инклюзив жамият – барчамиз учун эндиги вазифа экканлигини таъқиблаймиз.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий