Жорий йилнинг 14-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг пара ўқ отиш туридан Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Унда ҳамюртимиздан жами 6 спортчи иштирок этиб, шундан, Милтиқ Р1 йўналиши бўйича Жеткерген Мамбеткеримов бошқа рақибларидан устун келиб, ғалабани қўлга киритиб, олтин медаль соҳиби бўлди. Эркинбой Зулхандеровлар эса фахрли 2-ўринни эгаллаб кумуш медаль соҳибига айланди.

Спортчиларимизнинг эришган ютуқлари билан табриклаб, келгуси мусобақаларда бундан ҳам юқори натижаларга эриша боришларига тилакдошмиз.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси