Республикамизнинг тарихий шаҳарлари бўлмиш Хива тарихий обидалари, қадимий Ичан қалъасида шаҳарлардан бирига Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва “Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси” Республика жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ташаббуси билан шаҳардаги тарихий обидалар ва зиёратгоҳларга саёҳат қилиш мақсадида жорий йилнинг 16 июль кунлари ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманлари билан бирга Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва бўлинма масъул ходимлар, “Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси” Республика жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими фаол аъзолари жами 44 да имкониятига чекланган шахслар ва уларнинг ота-оналари ҳамроҳлигида иштирок етишди.

44 нафар сайёҳ – бир гуруҳ қилиб белгиланди ва ҳар бир гуруҳга Хива шаҳрида масъул ходимлар ва уларнинг ота-оналар ҳамроҳлик қилиб, ҳар бир обида ҳақида кенг батафсил маълумот берилди.

– Саёҳатимиз давомида фарзандим Ичан қалъанинг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлари ва қадимий ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга бўлди. "Очиқ осмон остидаги музей" дея дунё эътироф этган Ичан қалъанинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих нафасини ҳис қилиб, катта таассуротга эга бўлдилар, – дейди А.Аллабергенова.

Саёҳат якунида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги «Ақчакўл» соҳил бўйи чўмилиб, катер ва катамаранда сайр қилишди. Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва “Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси” Республика жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими масъул ходимларига уларнинг ота-оналари ушбу мароқли саёҳат учун ташкилотчиларга самимий миннатдорчилик билдирдилар.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.