Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сонли қарорининг 3-иловаси "Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби"да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Нукус давлат техника университетида ижтимоий имконияти чекланган ёшларга сифатли таълим олишга йўл очиш учун кўзи ожиз абитуриентларга махсус маслаҳат (Консультация) тадбири ташкил этилди.

Тадбирда 2025/2026 ўқув йили қабул комиссиясининг масъул котиби Ш.Ядгаров ҳамда қабул комиссияси аъзолари иштирок этди.

Консультация давомида:

– Абитуриентларга университетда мавжуд йўналишлар, қабул жараёнлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди;

– Брайл алифбосида ахборот материаллари тақдим этилди;

– Махсус технологиялар ёрдамида имтиҳонларга тайёргарлик кўриш бўйича амалий тавсиялар берилди;

– Мутахассислар томонидан савол-жавоб тарзида маслаҳатлар берилди.

Бу ташаббус – таълимда тенг имкониятлар яратиш, ҳар бир ёшнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришига замин яратиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

Манба: Нукус давлат техника университети Матбуот хизмати