Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус шаҳар бўлинмаси ўз сафига Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Нукус шаҳар бўлинмаси аъзо бўлди.
Ушбу муҳим қадам ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий интеграция ва ҳаёт сифатини ошириш борасида икки нодавлат нотижорат ташкилот ўртасида самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.
Бугунги келишув келажакда қўшма лойиҳалар, тадбирлар ва қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга оширишга кенг йўл очади. Бирлашсак – самаралироқ ва барчамиз учун инклюзив жамият сари биргаликда қадам ташлаймиз.
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар ассоциaцияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими

Отправить комментарий
Отправить комментарий