Жорий йилнинг 26 июль куни ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган мини футбол бўйича "Бошқарма бошлиғи кубоги" спорт мусобақасига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ташкил этилаётган спорт мусобақасида Қорақалпоғистон Республикасидаги ижтимоий ҳимоя тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар, бошқармага қарашли ташкилотларнинг вакиллари ва ёшлардан иборат жами 300 га яқин спортчилар иштирок этмоқда.

Спорт байрамининг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров барча иштирокчилар ва меҳмонларни қутлаб, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда бундай спорт мусобақаларининг аҳамияти катта эканини таъкидлади ва барча жамоаларга омад тилади.

Мусобақанинг дастлабки босқичида гуруҳ ўйинлари ўтказилиб, кейинги босқич иштирокчилари аниқланди.

Мусобақа қизғин ва тантанали руҳда давом этмоқда.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси