Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус тумани бўлинмаси таркибига Қорақалпоғистон Республикаси «Меҳр булоғи» ногиронлиги бўлган шахсларнинг нодавлат нотижорат ташкилоти аъзо бўлди.

Мақсад Нукус туманида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ҳаётда тўлиқ иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, таълим олиш, соғлиқни сақлаш, иш билан таъминлаш, маданий ва спорт соҳаларида фаол иштирокини таъминлаш йўналишида амалий ишлар олиб боришдан иборат.

Бу қадам нафақат икки ташкилот учун, балки бутун Нукус тумани аҳолиси учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки ҳар бир ҳамкорлик янги имкониятлар эшигини очади, тажриба ва билимлар алмашишини таъминлайди ва энг муҳими – ногиронлиги бўлган шахслар ҳаётида ижобий ўзгаришларга замин яратади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси