Кейинги пайтларда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароитлар яратиш борасида Нукус шаҳрида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан Нукус шаҳрида фаолият юритаётган «Autodriver Study» МЧЖ авто тест марказида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан жамоатчилик мониторинги ўтказилди.

Бу тадбирдан асосий мақсад – ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имкониятлар муҳитини шакллантириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва турмуш сифатини яхшилашдан иборатдир.

Мониторинг жараёнида тест маркази ногиронлиги бўлган шахслар учун биноларга эркин кириб-чиқишига мослаштирилгани, шунингдек, қўл билан бошқариладиган махсус ўқув автомашиналари мавжудлиги аниқланди.

Бу автомашиналар ногиронлиги бўлган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга, уларнинг мустақил ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Холида ҚОБУЛОВА.

Манба: “IMKONIYAT” №14 son (38) 2025 yil 30 iyul