2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори асосида алоҳида таълимга муҳтож болаларнинг таълим олишини ташкил этиш ва уларни реабилитация қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар (ПТМК) фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳузурида навбатдаги ПМПК комиссиясининг фаолияти ташкил этилди.
Комиссиянинг асосий вазифаси – 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган, мустақил таълим олишга эҳтиёжи бор болаларни ҳар томонлама психологик, тиббий ва педагогик текширувдан ўтказиш ҳамда уларни тегишли давлат таълим муассасаларига юбориш учун хулоса беришдан иборат.
Бундай текширувлар ва хулосалар орқали ҳар бир боланинг индивидуал ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, улар учун мос таълим шароитларини яратишга эътибор қаратилмоқда. Бу орқали таълимдаги инклюзив ёндашув янада мустаҳкамланмоқда.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий