Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан Нукус шаҳрида фаолият юритаётган Қорақалпоғистон Республикаси имтиҳон маркази ва "Autodriver Study" масъулияти чекланган жамиятида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан жамоатчилик мониторинги ўтказди.
Асосий мақсад – ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имкониятлар муҳитини шакллантириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва турмуш сифатини яхшилашдан иборатдир.
Мониторинг жараёнида Қорақлпоғистон Республикаси имтиҳон маркази ва "Autodriver Study" масъулияти чекланган жамияти ногиронлиги бўлган шахслар учун бинолардан эркин кириб-чиқишига мослаштирилгани, шунингдек қўл билан бошқариладиган махсус ўқув автомашиналари мавжудлиги аниқланди.
Бундай имкониятлар имконияти чекланган шахсларнинг автотранспорт воситалари бошқариш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга, уларнинг мустақил ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлашда давом этади.
Жаббар НАРБАЕВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий