Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туман ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Нукус тумани ҳудудидаги бир қатор ижтимоий объектларда жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади, ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар бир ижтимоий масканда хавфсиз, қулай ва барча учун тенг имкониятли муҳитни яратишдан иборатдир.

Назорат доирасида объектларга жисмоний кира олиш имконияти, пандуслар ҳолати, махсус белгиланган йўналишлар, санитария узеллари, ҳожатхоналар, ахборот стендлари ва бошқа инфратузилмалар ҳолати ўрганилди. Мавжуд камчиликлар қайд этилиб, уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрланди ва тегишли идоралар маъмуриятига жўнатилди.

Ушбу ташаббус фуқароларнинг ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлаш, турли тоифадаги аҳоли учун тенг имкониятларни таъминлашга хизмат қилади.

Мазкур мониторинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида ташкил этилди.

Асқар АКБАРОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Ахборот технологиялар бўлими бошлиғи.

Манба: “IMKONIYAT” №13 son (37) 2025 yil 3 iyul