Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Хўжели тумани бўлинма томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Инклюзив инфратузилма яратиш" лойиҳаси доирасида муҳим тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича котибияти, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Хўжайли тумани ҳокимияти, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва "Қўрқинчи" маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этди.
Лойиҳанинг асосий мақсади "Қўрқинчи" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 10 та кўчага тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш орқали аҳоли, айниқса кексалар, хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратиш.
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар ассоциaцияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
Отправить комментарий
Отправить комментарий