Айни кунларда Республикамизда олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари давом этмоқда. Бу муҳим жараёнда ногиронлиги бўлган абитуриентларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида Инсон волонтёрлари жамоаси фаол иштирок этмоқда.
Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 52 нафар ногиронлиги бўлган абитуриент тест синовларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган. Улар учун махсус автотранспорт воситалари ажратилиб, ёрдамга муҳтож абитуриентларни уйидан олиб келиш, тест марказига етказиш ва яна уйига қайтариш каби ишлар пухта ташкил этилган.
Шундай ёрдамдан бири – Хўжайли туманида яшовчи Саекеева Арзигул опанинг ўғлига кўрсатилди. Арзигул опа волонтёрлар жамоасининг меҳнатидан мамнун эканлигини билдириб, шундай деди:
– “Ўғлимни тест синовига волонтёрлар ўзлари уйимиздан олиб кетишди, тестни топширгандан сўнг яна уйимизга олиб келишди. Жуда катта ёрдам бўлди. Ҳаммага раҳмат”.
Бу эзгу ишларда иштирок этаётган барча волонтёрларимизга, ташкилотчиларга, масъулларга миннатдорчилик билдирамиз!
Биргаликда – имкониятли жамият сари!
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси




Отправить комментарий
Отправить комментарий