Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 26-27 июнь кунлари Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди молиявий кўмагида ёрдамида ҳудудий бўлимлар ва бўлинмалар раисларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган икки кунлик семинар-тренинг ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Ногиронлар ассоциацияси ҳудудий бўлими ва вилоят бўлимлари вакиллари иштирок етишди.

Ушбу семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси томонидан Устав ҳужжатларини тўғри шакллантириш ва юритиш, Кадрлар бўлимининг ҳужжатларини тўғри шакллантириш ва юритиш, Адлия бошқармаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, Ижтимоий буюртма тушунчаси, ариза шакли, аризани тўлдириш қоидалари, SWOT таҳлил қилиш мавзуларида билим ва салоҳиятларини ва ижтимоий фаоллигини оширишдир.

– Тренинг ассоциация кадрларни ҳужжатлар билан ишлаш ва узлуксиз касбий ривожлантириш шу вақтга қадар амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ва уларнинг ижобий натижаси ногиронлиги бўлган шахсларнинг инсонга хос бўлган қадр-қимматни, унинг шахсий мустақиллигини ҳурмат қилиш, камситмаслик, барча имкониятлардан тўсқинликсиз муҳитини яратиш. Шунингдек, мазкур йўналишда фаолият юритаётган ташкилотлар билан тажрибани ўрганиш асосида бўлинма кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ишлаб чиқиш ва янада ривожлантириш истиқболи лойиҳаларни амалга оширишга ундади, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ногиронлар ассоциацияси ҳудудий бўлими раиси Ж.Нарбаев.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.