Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан ижтимоий ҳимоя соҳасидаги мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, марказ томонидан халқаро ҳамкорлик алоқалари доирасида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган махсус ўқув дастури асосида турли тренинг ва семинарлар мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

Шунингдек, мазкур дастур доирасида марказнинг тажрибали тренерлар жамоаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг маҳаллада ижтимоий хизматларни ташкил этиш шўбаси бош мутахассислари (супервайзерлар) учун 2 кунлик амалий тренинг ўтказилмоқда.

Тренинг жараёнида иштирокчиларга ижтимоий хизматларни маҳаллада самарали ташкил этиш, муаммоли ҳолатларни таҳлил қилиш, иш юритишдаги янги ёндашувлар ҳамда халқаро тажрибалар асосидаги методикалар бўйича билим ва амалий кўникмалар берилмоқда.

Бундай тренинглар ижтимоий ҳимоя тизимида кадрлар салоҳиятини ошириш, аҳолига сифатли ва инсонпарвар хизмат кўрсатишни таъминлашга хизмат қилади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси