Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Нукус шаҳар бўлинма, Амударё тумани бўлинма раислари ва масъул ходимлари Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Тошкень шаҳар бўлинмаси қошида ташкил қошида “CONSTRUCTIVE METAL” Масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишишди.
Корхона ташаббуси билан ишлаб чиқаётган жиҳозлари айнан ногиронлиги бўлган шахсларнинг қулай ҳаракатланиши жамоат жойларида бўлиш, уларнинг жамият ҳаётидаги ролини ошираётганинг гувоҳи бўлишди.
Хусусан, турли хил пандуслар, ҳожатхона тутқичлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Алоҳида таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш жараёнида ўзимизникилар ҳам фаол иштирок этмоқда яъни имконияти чекланган ходимлар. Масалан, бирламчи чизмалар ва буюмлардаги конструкторлик ишлари айнан корхона томонимиздан бажарилади.
Танишуда мақсад ўсиқсиз муҳит яратишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг сонини кўпайтириш ва билим тажрибаларини билан бўлишиш ҳудудий бўлимизда ҳам шу каби корхоналар ташкил қилиш билан ҳамкорликни ривожлантириш.
“Ижтимоий инфратузилма объектларига ногиронлиги бўлган шахсларнинг монеликсиз, эркин ҳаракатланиши учун қулай муҳит яратиш, шаҳар ва туманлар ўртасидаги кириш-чиқиш йўлларини мослаштириш – бу нафақат техник вазифа, балки жамиятнинг барчани қамраб олган тараққиётининг муҳим шартидир.
– Айни масалада “CONSTRUCTIVE METAL” МЧЖнинг қўшаётган ҳиссаси эътирофга лойиқ. Корхона томонидан ижтимоий объектларни замонавий, халқаро талабларга мослашган ускуналар билан жиҳозлаш ишлари юқори ижтимоий масъулият ва ҳамкорлик маданияти намунаси бўлиб хизмат қилмоқда, – дейди Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раис ўринбосари Ж.Ганиев.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий