Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан туман (шаҳар) Инсон марказларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционал ҳолатини баҳолаш бўйича фаолият олиб бораётган мутахассислар иштирокида амалий семинар ташкил этилди.
Семинар доирасида мутахассислар:
– Ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқотнинг тўғри усуллари;
– Замонавий баҳолаш мезонлари ва ёндашувлари;
– Реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия маҳсулотлари (РТВ ва ПОМ) билан таъминлаш жараёнлари бўйича билим ва кўникмаларини оширишди.
Мазкур ўқув жараёни фуқароларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва индивидуал ёндашув асосида ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.
Ижтимоий ҳимоя тизимида хизмат сифати ва самарадорликни ошириш – бош мақсадимиз!
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий