Жорий йилнинг 1 август куни Нукус шаҳрида жойлашган 10-сонли "Нурли макон" махсус мактаб-интернатида спортнинг Пара-шахмат тури бўйича кўзи ожиз спортчилар орасида Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа давомида ҳар бир спортчи мусобақага юқори даражадаги тайёргарлик билан келганлигини кўрсата олди. Ушбу чемпионат нафақат спортчиларнинг салоҳиятини ошириш, балки жамиятда инклюзив муҳит яратиш ва имконияти чекланган инсонларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси