Нукус шаҳрида "Инклюзия ва махсус таълим: илмий-амалий семинар" бўлиб ўтди.
Семинарни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров кириш сўзи билан бошлаб берди ва семинар иштирокчиларини мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллик байрами ва янги ўқув йили билан табриклади.
Анжуманда Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларидан раҳбар ва педагог ходимлар иштирок этди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – педагог ходимларга янги ўқув йили олдидан тизимда жорий этилаётган янгиликларни етказиш, ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш, ўқув режа ва дастурлардан, шунингдек, янги дарсликлардан фойдаланишни тушунтиришдан иборат.
Семинар доирасида тифлопедагогика, сурдопедагогика, логопедия, адаптив жисмоний тарбия ва спорт технологиялари бўйича илмий-амалий машғулотлар, педагоглар учун маҳорат дарслари ташкил этилди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси




Отправить комментарий
Отправить комментарий