Шумоной тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан белгиланган режа асосида «Қарабайли» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабулда марказ директори Б.Жуматаев, «Қарабайли» маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги ҳамда соҳа мутасаддилари иштирок этиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлар асосан кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ва уни тўлаш тартиби, ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш масалаларига оид бўлди.
Сайёр қабул давомида жами 25 та мурожаат кўриб чиқилиб, жойида ижобий ҳал этилди.
Шундан:
– 8 фуқаро реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланди;
– 6 ногиронлиги бўлган шахсга уйда қараб тургани учун меҳнат стажини юритиш бўйича ёрдам берилди;
– 1 фуқаро санаторийга йўлланма олди;
– 10 оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам пули масаласида ёрдам кўрсатилди.
Бундай сайёр қабуллар аҳолининг ижтимоий муаммоларини жойида ҳал этишга хизмат қилиб, уларнинг турмуш шароитини яхшилашга ёрдам бермоқда. Шунингдек, мурожаатларнинг тезкор ва самарали ҳал этилиши аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончини ошириб, ижтимоий ғамхўрликни амалда ҳис этишига имкон яратмоқда.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий