2025 йил 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров Нукус шаҳрида йўлга қўйилган янги хизматлар билан танишди.
Дастлаб "Болажон" мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, у ерда йўлга қўйилган "Кундузги парвариш" хизмати фаолияти билан танишди.
Сўнг шаҳримиздаги мебель маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи "Муратбек-мебель" корхонасида бўлиб, у ерда иш билан таъминланган ногиронлиги бўлган фуқаролар билан суҳбатлашди ва корхона эгаси билан бу борадаги ишларни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашди.
Шунингдек, "Фаол ҳаётга қадам" дастури доирасида йўлга қўйилган янги хизматлар билан танишиш мақсадида "REACENTERNUKUS" клиникасига ташриф буюриб, хизматга қамраб олинган фуқаролар билан суҳбатлашди. Хизматлар сифатини ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий