2025-йил 28-август куни Нукус давлат техника университетида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан инклюзив ва ихтисослаштирилган мактаблар ходимлари учун "Инклюзив ва махсус таълим" ўқув-амалий семинари бўлиб ўтмоқда.
Семинарни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров очиб берди.
Иштирокчиларни қутлаш мақсадида сўзга чиққан Нукус давлат техника университети ректори, т.ф.д., профессор Б.T.Каипбергенов ўз сўзларида ихтисослашган мактаблар билан доимий ҳамкорликка тайёр эканлигини, лозим бўлганида махсус ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, ҳудудлардаги мактабларга борган ҳолда робототехника, муҳандислик, ИТ тўгаракларини ташкил этишда ҳам фаоллик кўрсатишини таъкидлаб ўтди. "Биз ҳар қандай ҳамкорликка тайёрмиз. Ёшларимизнинг келажаги учун биз ҳам ҳаракатдан тўхтамаймиз",– дея айтиб ўтди ректор ўз сўзларида.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров университет билан таништирилиб, олийгоҳнинг ўқув ва маъмурий бинолари макетларини ҳам томоша қилди.
Ўқув-семинари кун давомида бўлиб ўтади.
Манба: Нукус давлат техника университети Матбуот хизмати




Отправить комментарий
Отправить комментарий