Аввал хабар берганимиздек, спортнинг мини-футбол тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси "Бошқарма бошлиғи кубоги" спорт мусобақаси давом этмоқда.
2025 йил 3 август куни Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат университетининг мини-футбол майдонида спорт мусобақасининг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтди.
Кучли беллашувлардан сўнг Қонликўл, Амударё, Нукус тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ва Чимбой эркаклар "Мурувват" интернат уйи жамоалари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий