Жорий йилнинг 9 август куни Қорақалпоғистон Республикасида "Яхшилик қадамлари" лойиҳаси асосида ташкил этилган "Қўл меҳнати ярмаркаси" бўлиб ўтди.
Тадбирда ёшлар ўртасида турли танловлар ва викторина ўйинлари ўтказилиб, ғолибларга Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари A.Пренов томонидан Конституция китоби совға қилинди.
Шунингдек, тадбирда аёлларга ҳуқуқлари бўйича тушунтиришлар берилиб, "Аёлларга ҳуқуқий мадад" номли аёллар учун долзарб бўлган ҳуқуқий масалаларга оид амалий қўлланма тарқатилди.
Манба: Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги


Отправить комментарий
Отправить комментарий