Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча ёрдам тўғрисида”ги 656-сонли қарорига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган уй-жойга муҳтож бўлган ёшлар уй-жой билан таъминланиши белгиланган.
Қарор асосида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Элликқалъа тумани бўлими томонидан Нурлан Саденбаевга Янги Ўзбекистон массивидан 2 хонали янги уй топширилди.
Бу эса байрам арафасида Нурлан учун катта совға бўлди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий