Болаларни оилавий муҳитда тарбиялаш ва уларнинг бахтли ҳаётини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оила бағрига қайтариш ишларини изчил давом эттирмоқда.

2024-2025 йиллар давомида Тахиатош туманида жойлашган болалар уйида тарбияланаётган 39 нафар боладан 29 нафари ўз оиласи ёки яқин қариндошлари билан манзилли ишлаш орқали уйига қайтарилди.

Қолган 10 нафар бола эса оилавий шароитга яқин муҳит яратилган, янги очилган “Кичик ҳажмли болалар уйи”га жойлаштирилди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси