Жорий йилнинг 26 июль куни ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган мини футбол бўйича "Бошқарма бошлиғи кубоги" спорт мусобақасига старт берилган эди.

2025 йил 9 август куни Нукус шаҳрида жойлашган 1-сонли спорт мактабида спорт мусобақасининг навбатдаги ҳал қилувчи ўйинлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурдаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган "Бошқарма бошлиғининг кубоги" спорт мусобақаси ўз якунига етди.

Жами 26 жамоа иштирок этган спорт мусобақасининг финал ўйинида Чимбой эркаклар "Мурувват" интернат уйи жамоаси барча рақибларини енгиб чиқди ва "Кубок" соҳибига айланди.

Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросимида Бошқарма бошлиғи С.Данияров иштирок этиб, барча ғолиб бўлган жамоаларни табриклади ва мусобақанинг кейинги босқичларида омад тилади.

Ғолиблар билан танишинг:

1-ўрин Чимбой эркаклар "Мурувват" интернат уйи;

2-ўрин Нукус тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази;

3-ўрин Қонликўл тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси