Хўжайли туманида жорий йилнинг 20 август куни “Ногиронлиги бґлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва амалий қўллаб-қувватлаш” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.

Ушбу семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад “Ногиронлиги бґлган шахсларнин ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 15 октябрь 2020 йилдаги 641-сон Қонун мазмуни, БМТнинг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция”си, ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмлари, амалий ёрдам кўрсатиш йґллари, психологик тренинг ва инклюзив жамият яратиш мавзуларида билим ва кўникмаларини ва жамиятдаги ижтимоий фаоллигини оширишдир.

– Ҳуқуқ ва имкониятлар давлат томонидан кафолатланганлиги, таълим олиш, меҳнат қилиш ва жамиятда тенг иштирок этиш, халқаро ҳужжат мамлакатимиз қонунчилиги билан уйғун ҳолда ишлаб чиқилганини ва у глобал даражада ҳам ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишини ундан ташқари тиббий хизматлар, амалий, ижтимоий нафақалар, реабилитация, руҳий барқарорлик, ижобий фикрлаш ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш ва турли қийинчиликлар туғилганда уларни тўғри йўл билан бартараф этиш зарурлиги бўйича кенг турда маълумотларни олдим ва билим ва кўникмаларни мустаҳкамладим, – дейди Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани бўлинмаси бошлиғи Б.Аметова.

Йиғилишда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъул ходимлари, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва туман бўлинмалар вакиллари ва 20 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этишди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Хўжайли тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимининг Хўжайли тумани бўлинмаси томонидан ташкил этилди.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.

Манба: “IMKONIYAT” №16 son (40) 2025 yil 30 avgust