Олти йил олдин, аниқроғи 2019 йил 9 август куни Mehrtilsimi.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти «SA.KR.UZ» Саламат Авезов шахсий веб-сайти ташаббуси билан ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар томонлама юксалтириш мақсадида "Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами ижтимоий телеграмм канали ишга туширган эди.
6 йил мобайнида канал орқали қатор ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва давлатимиз томонидан қабул қилинган #қарор, #фармон #фармойиш қонунчилик соҳаларидаги 1991-2025 йиллар оралиғидаги қарор ва фармонлар тўплами. #Қонунчиликдаги_янгиликлар жами теглар сони 100 тани ташкил этади.
Базамизда мавжуд ўзбек тилида 530 саволлар манбаларини кўрсатилган ҳолда ёритилган бўлиб, савол ва жавоблари сони 500 та ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида 40 та, рус тилида 7 тани ташкил қилади. Овозли жавоблар сони 10 та, ўзбек тилида видео жавоблар сони 8 та, қорақалпоқ тилида видео жавоблар сони 15 тани ташкил қилиниб, ЮРИСТ – Ойбек Юсуфбекович ИСОҚОВ томонидан эса 5 саволга матнли ва 3 аудио овозли тарзида жавоб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот бўйича бош маслаҳатчиси Нурья Бердиниязова томонидан ёзма равишда ўзбек тилида 28 та саволга, қорақалпоқ тилида 2 та саволга, аудио овозоли жавоблар сони 1 та, видео жавоблар сони 4 та жавоб берди.
«Мадад» – ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Амангул Алдамуратова томонидан ёзма равишда ўзбек тилида 19 саволга, қорақалпоқ тилида 1 та саволга жавоб берди.
Канал статистикаларига эътибор берадиган бўлсак, ўткан йиликаналимда обуначилар сони 394 ташкил қилган бўлса ҳозирда 389 сони ташкил қилади. Бу дегани йил давомида 2 сон обуначиларимиз даврамиз сафидан чиқишди.
Аксарият фойдаланувчилар ногиронлиги бўлган шахслар, уларнинг ота-оналари ва бошқа шахслар ҳисобланади.
Ногиронлар ҳуқуқи бўйича фойдаланувчилар каналим орқали маълумотлар олиб, ўзлари қизиқтирган кўплаб саволлар билан мурожаат қилишади.
Энг қувончли янгилик 28 март, 2021 йили MEHRTILSIMI.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайтининг мобил иловаси ишга тушди. Телефонингиз камераси билан QR-кодни сканерланг APK файлини юклаш имкониятингиз мавжуд.
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан 2025-йилнинг “НАМУНАВИЙ АХБОРОТ ПЛАТФОРМАСИ” дипломи MEHRTILSIMI.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти "27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалашдаги фаоллиги, фуқаролик жамиятини ривожланишдаги ҳиссаси ва ахборот майдонидаги ижтимоий масъулиятли муносабати учун ушбу платформа 2025-йилнинг "НАМУНАВИЙ АХБОРОТ ПЛАТФОРМАСИ" сифатида тан олинади.
Хуллас, ногиронлиги бўлган шахслар учун амалга ошириладиган истиқболи лойиҳалар кўп. Тўрт йиллик сарҳисобимиз шу.
Нолимаймиз албатта, борига шукур қиламиз. Умид қиламан келажакда "Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами ижтимоий телеграмм канали ягона интерактив портал яратишда тўла асосли бўлиши сўзсиз ишонч билдираман.
Сиз азизларнинг ногиронлиги бўлган шахсларга самимий меҳрингиз ва эътиборингиз учун ташаккур билдираман! "Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами ижтимоий телеграмм канали сизлар учун хизмат қилади.
Раҳмат азизларим!
Саламат Авезов,
Канал администратори.

Отправить комментарий
Отправить комментарий