Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикасидаги барча шаҳар ва туман «Инсон» ижтимоий марказларида фаолият юритаётган супервайзерлар учун семинар ташкил этилди.
Семинар доирасида:
– марказлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш;
– ижтимоий ходимларнинг билим ва тажрибаларини юксалтириш;
– мавжуд муаммолар ва таклифларни ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази директори Азамат Давлетяров ҳам тадбирда иштирок этиб, семинар иштирокчиларига мурожаат қилди.
Семинар давомида супервайзерлар учун амалий тавсиялар берилди, уларнинг иш жараёнида дуч келаётган қийинчиликлар бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди.
Бу каби тадбирлар ижтимоий хизматларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган ёрдам сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий