Яқинда Нукус туманида Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Унда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, “Ҳаёт хавфсизлигини ошириш” ўқув маркази масъул ходимлари ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва туман бўлинмалар вакиллари ва 25 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этишди.
– Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва фавқулодда вазиятларда хавфсиз эвакуация қилиш бўйича берилган тушунтиришлар ҳаётий аҳамиятга эга, – дейди Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Хўжайли тумани бўлинмаси бошлиғи Ж. Ешимова. – Яъни фуқаролар ўзининг хавфсизлигига лоқайдлик билан қарамаслиги керак,. Бундай билимлар ҳар бир шахснинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ушбу семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун моҳиятини тушунтириш, қонунда кўзда тутилган ҳуқуқий кафолатлардан хабардор бўлиш ва фавқулодда вазиятларда хавфсиз эвакуация қилишнинг амалий кўникмалари мавзуларидаги билим ва кўникмаларни кенгайтириш ва жамият аъзолари ижтимоий фаоллигини оширишдир.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Нукус тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳузуридаги “Ҳаёт хавфсизлигини ошириш” ўқув маркази ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус тумани бўлинмаси томонидан ташкил этилди.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.
Манба: “IMKONIYAT” №17 son (41) 2025 yil 13 sentyabr
Отправить комментарий
Отправить комментарий