Тахтакўпир тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази психологлар гуруҳи томонидан марказ ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга стресс тушунчаси, унинг турлари (эустресс ва дистресс), сабаблари ҳамда психологик ва физиологик оқибатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, ходимлар орасида кенг тарқалган муаммолардан бири – касбий куйиш синдроми (профессионал бурноут) белгилари, яъни эмоционал чарчоқ, деперсонализация, мотивациянинг пасайиши ва меҳнат самарадорлигининг сусайиши ҳақида психологик таҳлиллар ўтказилди.
Тренинг жараёнида турли психологик машқлар, гуруҳий ишланмалар ва ролли ўйинлар орқали ходимларнинг психологик барқарорлиги, стрессга чидамлилик қобилияти ҳамда касбий мотивациясини оширишга қаратилган амалий иш тажрибалари ўртоқлашилди.
Ушбу семинар-тренинг марказ ходимлари учун касбий фаолиятда психологик резилентликни мустаҳкамлаш, шахсий эмоционал саломатликни асраш ва хизмат сифатида самарадорликка эришиш йўлида муҳим қадам бўлди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий