Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллик байрами арафасида юртимиз равнақига ҳисса қўшган бир қатор юртдошларимиз муносиб тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида Мўйноқ тумани "Уч сой" овул фуқаролар йиғинида ижтимоий ходим сифатида фаолият юритаётган Теберикова Гулжанат Қўнисбоевна ҳам бор.

Гулжанат Теберикова Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан "Умид учқуни" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси жамоаси ва барча ҳамкасблар номидан Гулжанат Тебериковани бугунги муваффақияти билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси