2025-йил 18-сентябрь куни Нукус шаҳри "Ўрнек" Маҳалла фуқаролар йиғинида "Камбағалликдан фаровонликка қараб" дастури доирасида "Обод оила" когнитив терапия хизматлари психологик тренинг шаклида ташкил этилди.
"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази психологлари томонидан ташкил этилган мазкур семинар тренингда иштирокчиларга оиладаги муҳитни яхшилаш, ҳаётга бўлган муносабатни ижобий томонга ўзгартириш, олдига аниқ мақсадлар қўйиш, ўзидаги ижобий фазилатларни шакллантириш, жамоа билан ишлаш, фарзанд тарбияси каби ижтимоий аҳамиятга эга мавзулар бўйича маълумотлар берилди.
Ушбу тренинг орқали ҳар бир оила аъзоси билан шахсий ривожланиш бўйича иш олиб борилади ва ўз навбатида аёл-қизларга янги мақсадлар қўйиб олиши ва унга эришиш механизмларини ишлаб чиқишда яқиндан ёрдам беради.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий