Ўзбекистон Республикаси Президенти 2025 йил 8 майдаги "Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-171-сонли қарори билан Республикамизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Нукус шаҳрида "Фаол ҳаётга қадам" дастури доирасида янги ижтимоий хизматлар жорий этилди. Дастур асосида ҳудудда яшовчи якка тартибдаги тадбиркор томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун 3 турдаги янги хизматлар йўлга қўйилди:

– уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;

– кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;

– тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;

Дастур доирасида Нукус шаҳри миқёсида ижтимоий хизматлардан фойдаланувчилар сони босқичма-босқич ортиб бормоқда.

Хусусан:

2025-йил 24-июндан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож 9 нафар шахсга кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати ташкил этилди.

166 нафар ёлғиз яшовчи, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати йўлга қўйилди.

1 нафар шахсга уй шароитида қараб туриш хизмати ҳамда 37 нафар шахсга тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати кўрсатиб келинмоқда.

Умуман олганда, бугунги кунга келиб Нукус шаҳри бўйича 213 нафар ўзгалар парваришига муҳтож шахс ушбу дастур доирасида ижтимоий хизматлардан фойдаланмоқда.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси