Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқий онг ва хавфсизлик маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий маърифий тадбирлар ва учрашувларни кенгайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий билим ва онгларини янада шакллантириш, хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренинг мавзуси ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш турлари, БМТнинг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция” мазмуни ва фуқароларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш тартиби ҳақидаги асосий билимларни эгаллаб олишлари, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги тушунчаларни тарғиботлаш ва улардан тўғри фойдаланиш ҳуқуқий ва хавфсизлик саводхонлиги ошириш ва ногиронлиги бўлган шахслар учун чиқарилган қонунчиликдаги янги қарор ва фармонлар билан кенгроқ таништирилди.
– “Давлатимиз раҳбари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини кафолатлашга оид қатор масалалар Қонун ва Конвенция даражасида улуғланган заминда инсон манфаатларини таъминлаш бўйича кўплаб имкониятларининг яратилиши ва фавқулодда вазиятларида аҳолини маънавий руҳий тайёрланиши бўйича маълумотларига эга бўлдим, – дейди О.Абдалова”.
Тадбир давомида ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ота-оналари мавзуга оид баҳс ва мунозараларига бой тарзда ўтказди. Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидаларини амалда қўллаш тўғриси ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Нукус шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳузуридаги “Ҳаёт хавфсизлигини ошириш” ўқув маркази ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан ташкил этилди.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.

Отправить комментарий
Отправить комментарий