Инклюзив таълим – ҳар бир боланинг имкониятлари ва эҳтиёжларидан қатъи назар, тенг ҳуқуқли таълим олишига йўл очадиган тизимдир. Шу мақсадда ўтган ҳафта давомида "Янги қадам – янги имкониятлар" шиори остида барча туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази психологлар гуруҳи томонидан тренинг ташкил этилди.
Тренингда инклюзив таълимнинг мазмун-моҳияти ва жамиятда тутган ўрни ҳақида фикрлар билдирилди.
Болаларни синфга қабул қилиш, ота-оналарнинг фаол иштироки ва ўқитувчиларнинг индивидуал ёндашуви – янги имкониятларга йўл очиши, шунингдек, ҳар бир қўйилган қадам натижасида болаларда ишонч, ота-оналарда умид, жамиятда бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойиллари мустаҳкамланиши алоҳида таъкидланди.
Тренинг иштирокчилари учун ушбу ташаббус билим ва кўникмаларини ошириш билан бирга, янги ғоялар ва илҳом манбасига айланди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий