2025-йил 25-сентябрь куни Нукус шаҳрида Ақлий ривожланишда нуқсони бўлган ёшлар ва қизлар ўртасида (махсус олимпиадаси) спортнинг стол тенниси ва кичик футбол туридан Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи А.Темирбаев ва бир қанча масъуллар иштирок этиб, иштирокчиларни ютуқлари билан табриклаб, келгуси мусобақаларда ҳам омад тилади.

Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаль билан тақдирланди.

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги