Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори асосида Шумоной тумани «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Меҳрли қўллар" мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан "Кундузги парвариш" хизмати йўлга қўйилди.

Янги очилган ушбу гуруҳга Бошқарма ҳузурида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия текширувидан ўтказилган ногиронлиги бўлган болалар қамраб олинди.

Бу "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижросини таъминлаш, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали оилаларнинг меҳнат қилиш имкониятини чекловчи омилларни бартараф этиш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларнинг оила қарамоғида қолишини таъминлаш мақсадида янги тизим асосида амалга оширилмоқда.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси