Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-февралдаги “Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-41-сонли қарорига асосан, Тахтакўпир тумани "Мустақиллик" Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги якка тадбиркор Г.Бердимуратова томонидан давлат-хусусий шериклик асосида “Кундузги парвариш” хизмати йўлга қўйилди.
Ушбу хизматни йўлга қўйишдан асосий мақсад ногиронлиги бўлган болаларни жамиятга мослаштириш, жамиятда ўз ўрнини топиши учун уларга кенг имкониятлар яратиб беришдан иборатдир.
Бундан ташқари, бу болаларнинг ота-оналарига ҳам қулай шароит яратиб бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ва кайфиятини яхшилашдан иборат.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий