Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан мамлакатимиз бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ҳуқуқий ёрдам" акцияси ўтказилди.

Акция доирасида ногиронлиги бўлган болалар орасида "Инсон қадри давлат ҳимоясида" номли рангли расм танлови, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган қўл меҳнати маҳсулотлари ярмаркаси, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами учун сайёр қабул ўтказилди.

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги