2025-йил 30-сентябрь куни Нукус шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига қарашли №10-сонли "Нурли макон" мактаб-интернатида "1-Октябрь – Ў ҳқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан "Устозларга таъзим" мавзусида байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирини №1-сонли “Йўлчилар” сайлов округидан Халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгаши депутати №10-сонли "Нурли макон" мактаб-интернати директори А.К.Аймуратов табрик сўзи билан очиб берди.
Тадбирда Шимоли-ғарбий округи 21131-ҳарбий қисм батальони катта лейтенанти М.Зиёддинов ва Ўзбекистон Республикаси Кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Қ.Шараповлар меҳмон бўлди.
Байрам кечаси концерт дастури билан давом этди.
Манба: №10-сонли "Нурли макон" мактаб-интернати



Отправить комментарий
Отправить комментарий