Нукус шаҳрида "Кундузги парвариш" хизмати бўйича семинар-тренинг ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-41-сонли қарорига асосан, барча туман (шаҳар)ларда "Кундузги парвариш" хизмати йўлга қўйилмоқда.

Қарор билан "Кундузги парвариш" хизматини сифатли ташкил этиш, самарадорлигини ошириш мақсадида ушбу хизмат тури йўлга қўйилган муассаса ходимларининг билим ва малакасини ошириш белгиланган.

Шу мақсадда Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан Нукус шаҳрида семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда ходимларга "Кундузги парвариш" хизматини ташкил этишнинг замонавий усуллари, ижтимоий хизмат кўрсатишда индивидуал ёндашув, болалар билан мулоқот психологияси ва уларнинг ота-оналари билан ҳамкорлик механизмлари ҳақида амалий билим ва кўникмалар берилди.

Ушбу ташаббус ногиронлиги бўлган болаларнинг ижтимоий ҳаётга фаол интегратсиялашуви ва уларнинг ота-оналарига муносиб ёрдам беришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси