"1-Октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи С.Данияров ва соҳа раҳбарлари сўзга чиқиб барча ўқитувчиларни бугунги байрам билан табриклади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.

Сўнг йил давомида ўз фаолияти билан юқори натижаларга эришган махсус мактаб-интернати ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ва мураббийлари Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси